АҚШда Blackstone Group инвестицион компания ҳамасосчиси Питер Петерсон 92 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Bloomberg унинг оиласи баёнотига асосан хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Петерсон Нью-Йоркдаги ўз уйида вафот этган.
Питер Петерсон – америкалик топ-менежер, республикачи сиёсатчи, миллиардер, публицист ва саховатпеша. 1985 йилдан бери - «Blackstone Group» ҳамасосчиси, сўнг узоқ йиллар давомида унинг раиси бўлган.












