Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 февралдаги ПҚ -3509-сон қарорига 2-илованинг 13-бандига мувофиқ ҳамда туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, миллий туристик маҳсулотлар ва брендларни халқаро майдонларга фаол киритиш, шунингдек, Ўзбекистонга ташрифлар давомида хорижий мамлакатларнинг расмий делегацияларига ҳамроҳлик қилаётган оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартибига аниқликлар киритиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори тақдим этилди. Унга мувофиқ:

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 февралдаги 33-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидаларга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
     
  2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р.Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Х.Комилов ҳамда Узбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А.Абдуҳакимов зиммасига юкланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 207-сон қарорига илова

Вазирлар Мақкамасининг 2006 йил 24 февралдаги 33-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар
оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидаларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

  1. 7-бандда:

а) “олти ойгача” сўзлари “уч ойгача” сўзлари билан алмаштирилсин (яъни, вақтинчалик хорижий мухбирни аккредитация қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири номига хорижий давлатнинг тегишли оммавий ахборот воситаси раҳбариятининг ёзма мурожаатномаси тақдим этилгандан кейин икки ҳафтадан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қабул қилинади. Ижобий қарор қабул қилингач Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги аккредитация қилинган мухбирга вақтинчалик хорижий мухбир сифатида аккредитация қилинганлиги тўғрисида уч ойгача (олти ойгача эмас) амал қилиш муддати билан гувоҳнома беради);

б) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши кушилсин: