Жаҳон | 00:58 / 22.03.2018
21659
1 дақиқада ўқилади

«​Россия 1»​ Путинни Америка сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади

«Россия 1» ​телеканали сухандони «Вести» теледастури жонли эфирда узатилаётган пайтда хатоликка йўл қўйди. У эндигина сайловларда ишончли натижага эришган Владимир Путинни Америкада қозонилган ғалабаси билан табриклади.

«АҚШ етакчиси Владимир Путинни Америка сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади», деб сўзлаган сухандон. Шунингдек, журналист хато сўзлаётганини ўзи англамаган.

Маълум бўлишича, гап АҚШ президенти Дональд Трампнинг Путин билан телефон орқали суҳбатлашгани ҳақида кетмоқда. Америкалик президент ҳамкасбини яна бир бор сайловда ғалаба қозонгани билан табриклаганди.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид