Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2018 йилдаги 203-сон қарори билан Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги фаолиятга ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.
Жорий йил 1 июнгача Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларининг автоматлаштирилган ягона электрон реестри ишлаб чиқилиб, фойдаланишга топширилиши лозим. Унинг асосий вазифаси – давлат органлари ўртасида маълумотлар алмашишни таъминлаш, бюджет маблағлари мақсадсиз сарфланишининг олдини олиш ва суиистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик.
1 августга келиб бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг базасидан ва бошқа манбалардан пенсия ва нафақалар олувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламлари тўғрисидаги мавжуд маълумотлар унга киритилади. Октябрь ойига қадар Реестр кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш жараёнларида иштирок этаётган органлар ва ташкилотларнинг маълумотлар базалари билан интеграциялаштирилади.
Ушбу Реестр «Ижтимоий ҳимоя» идоралараро ахборот тизимининг бир қисмига айланади. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳасида қуйидаги интерактив давлат хизматлари ҳам у орқали кўрсатилади:
• кекса ва ногирон кишининг электрон карточкасини юритиш, шунингдек ижтимоий хизматларнинг алоҳида дастурини ишлаб чиқиш;
• ТМЭКда текширувдан ўтиш ва алоҳида реабилитация дастурининг электрон шаклини яратиш;
• Миллий ва ҳудудий реабилитация марказларида реабилитация қилиш;
• протез-ортопедия маҳсулотлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-коляскалар билан таъминлаш;
• санаторий-курортларда даволаниш;
• интернат муассасаларига жойлаштириш;
• уйда хизматлар кўрсатиш, ижтимоий хизматлар алоҳида дастурининг электрон шаклини яратиш;
• дори-дармонларни ҳисобга олиш ва бериш;
• қарорлар қабул қилувчи шахсларнинг мониторларида таҳлилий ахборотни акс эттирган ҳолда тақдим этиладиган хизматларнинг кўрсатилиши, ҳажми ва сифатининг мониторинги;











