"Манчестер Юнайтед" жамоа ҳужумчиси Златан Ибраҳимович билан шартномани бекор қилди. Бу ҳақда жамоа ўзининг Twitter-саҳифасида маълум қилди. 

"МЮ" футболчига клубда ўтказилган онлари учун миннатдорчилик билдириб, унинг кейинги фаолиятида муваффақият тилади. 

Аввалроқ Ибраҳимовичнинг янги жамоаси "Лос-Анжелес Гэлакси" бўлиши маълум қилинган эди.