Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, РФ етакчиси Владимир Путиннинг ташқи сиёсатдаги асосий мақсади ички вазифаларга ечим топиш бўйича шароитлар билан таъминлашдир. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.
«Менинг фикримча, Путиннинг ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлардаги асосий мақсади ички вазифаларга ечим топиш учун қулай шароитларни таъминлашдан иборатдир», - дея айтиб ўтди Песков.
Шунингдек унинг таъкидлашича, президент ўз олдида турган ички вазифаларни аниқ тушуниб турибди.








