Тошкент шаҳридаги «Тошкент–Жанубий» темир йўл вокзали тубдан таъмирланди.

Вокзал биноси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 940-ф сонли Қарорига асосан 2017-2018 йилларда тубдан реконструкция қилинди. Реконструкция жараёнида замонавий архитектура талабларига мувофиқ тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлар асосида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Юқори даражадаги сервис хизматлари кўрсатиш зали;

Замонавий темирйўл чиптахоналари – 12 та;

Йўловчилар учун айвон – 300 кишилик;

Перрон (узунлиги – 650 м, эни – 14 м);

Платформа – 2 та (узунлиги 650 м, эни 10 ва 8 м);

Замонавий фонтан – 2та (диаметри 14 м);

Ёритиш мосламалари: 68та ташқи, 8та ички;

Телевизион ахборот воситалари – 20та;

Маълумот устунлари – 4та;

24 соат давомида 11 минг нафаргача йўловчилар, 17та йўловчи поезди кутиб олинади ва жўнатилади, шунингдек, 3,5 мингдан ортиқ йўл ҳужжатлари сотилади;

Чиптахона АСУ «Экспресс-3» тизимли ускуналар билан таъминланаган;

Электрон чипталарни рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилган;

Йўловчиларга хизмат қилувчи ишчи ва хизматчилар сони 100 нафарни ташкил этади;

15та устунли ҳаво совутгич мосламалари билан жиҳозланган;

Бепул сервис хизматлари: Она ва бола хонаси, электрон кутубхона, WiFi интернет хизмати, тиббиёт хонаси, қўл юки аравачаси, ногиронлар аравачаси, мобил қурилмалар учун қувватлантириш манбаи, электрон маълумотлар маркази, электрон маълумотлар таблоси, сайёҳлар зали, замонавий лифт.