Саудия Арабистонининг Ар-Риёддаги қирол Холид номидаги халқаро аэропортига номаълум снаряд келиб тушди. Бу ҳақда Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция расмий вакили Турки ао-Маликий маълум қилди.

Унинг ёзишича, 4-йўловчи терминалига снаряд келиб тушиши оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Шунингдек, ал-Маликий ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари халқаро аэропорт ҳудуди устида қанотли ракетани уриб туширганини билдирди. ОАВ хабарларига кўра, жароҳатланганлар бор.

10 октябр куни ҳусийчилар томонидан қирол Холид номидаги аэропортга ракета зарбаси берилиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлиб, 310 киши жароҳат олганди.

The New York Times нашри қайд этишича, бу АҚШ ва Исроил Эронга қарши уруш бошлашидан кейинги даврда минтақадаги араб давлатига қилинган энг ажалвор ҳужум бўлди.

8 октябрда ҳам ушбу аэропортга дрон зарбаси оқибатида уч киши, жумладан, Saudia авиакомпанияси учувчиси ҳалок бўлиб, бир неча киши жароҳат олган, аэропорт ҳудудида турган самолёт ёниб кетганди.