Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уйда катта тозалаш бошланиши кутилмоқда – ОАВ
Фото: pixabay.com
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича янги маслаҳатчиси Жон Болтон Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трампга қарши фикрда бўлган ўнлаб ходимларни ишдан бўшатиб юборади. Бу ҳақда Foreign Policy нашри бир неча манбаларга асосан хабар қилмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Болтон ва унинг қатор ҳамкасблари АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича кенгашида «катта тозалаш»га тайёргарлик кўрмоқда, унинг доирасида у Оқ уйдаги кўплаб ходимларни ишдан ҳайдашга бел боғлаган. Хабар берилишича, миллий хавфсизлик бўйича янги маслаҳатчи ишни АҚШ собиқ президенти Барак Обама маъмурияти давридан қолган ходимлардан бошламоқчи.
«Болтон тозалашни амалга ошириши мумкин, ҳамда у буни қилади», - дея айтиб ўтди манба.
Бошқа бир манбанинг маълум қилишича, Болтон миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчи Герберт Макмастер томонидан лавозимга тайинланган деярли барча ходимни ишдан ҳайдамоқчи.
«Обама вақтида Оқ уйда пайдо бўлган барча ўз нарсасини йиғиштиришни бошлаши керак», - дея айтиб ўтди манба.
Мавзуга оид
22:57 / 02.02.2026
Трамп Россия нефтидан воз кечиш эвазига Ҳиндистон учун божларни пасайтирди
17:29 / 02.02.2026
БААга алоқадор компания Трампнинг крипто бизнесида катта улушдор экани маълум бўлди
17:08 / 02.02.2026
Гренландиянинг туб аҳолиси кимлар ва у қандай қилиб Данияга тегишли бўлиб қолган? АҚШ нега бу оролга қизиқмоқда?
15:12 / 02.02.2026