Скрипаль заҳарланиши юз берган кун ҳақида янги маълумот пайдо бўлди
Британиянинг Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланиш билан боғлиқ ҳодиса юз берган кунда тўрт соатга ўз телефонидаги GPS’ни ўчириб қўйган. Бу ҳақда The Times ўз манбаларига асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бундай ҳолат бир нарсадан дарак беради – Скрипаллар ким биландир махфий учрашув ўтказишган бўлиши мумкин. Скотленд-Ярд полициячилари ушбу маълумотларга ҳеч қандай изоҳ беришмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Би-би-си» телеканали Скрипаль Путинга хат юбориб, кечиришни сўрагани ҳақида хабар берганди. Хабар қилинишича, Скрипаль ўзини сотқин деб ҳисобламаган, сабаби «у Россияга эмас, балки Совет Иттифоқига, социалистик ватанига содиқ бўлиш ҳақида қасамёд келтирган». Айтилишича, Скрипаль Россия президенти Владимир Путинга мактуб юбориб, унда «бутунлай кечириш» ва ватанга қайтиш имкониятини тақдим этишни сўраган.
Мавзуга оид
14:48
Лондон ЕИ билан муносабатларни тиклаш учун музокарачи қидирмоқда
21:46 / 23.11.2024
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
23:36 / 20.11.2024
Британиялик фермерлар янги мерос солиғи бекор қилинишини талаб қилиб, норозилик намойиши ўтказди
21:14 / 20.11.2024