Жаҳон | 10:35 / 27.03.2018
8547
1 дақиқада ўқилади

Эрон президенти бугун Туркманистонга келади

Фото: CA-News

Ашхободда бугун, 27 март куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Ашхободга расмий ташриф билан келаётган Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туркманистон етакчиси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Навбатдаги учрашув доирасида икки қўшни давлат раҳбари икки томонлама муносабатларнинг турли жиҳатларини муҳокама қилади, ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олади, минтақавий ва халқаро кун тартибдаги долзарб масалаларни кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

Ашхободда бўлиб ўтадиган Туркманистон-Эрон бизнес-форуми мамлакатларнинг давлат ва хусусий тузилмалар ўртасидаги алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Кутилишича, ташриф якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг декабрида Эрон томони Ашхобод билан газ бўйича келишмовчиликни ҳал қилиш учун халқаро арбитраж судига мурожаат қилиш ниятида эканини маълум қилганди. Ашхобод ўшанда Эроннинг газ можаросини халқаро арбитраж судида ҳал этиш бўйича таклифини қўллаб-қувватлади.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид