Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ака ўз укасини пичоқлаб ўлдирди
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 25 март куни соат 22.30ларда Исломобод МФЙ Машъал кўчасида яшовчи, 1985 йилда туғилган Ш.С. уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган укаси, 1986 йилда туғилган Д.С.нинг чап кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада Д.С. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ш.С. қўлга олинган.
Шунингдек, Наманган вилоятининг Норин туманида 24 март куни соат 21.50ларда Пастки Чўжа МФЙ Истиқлол кўчасида яшовчи, 1989 йилда туғилган М.Б. уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшовчи укаси, 1991 йилда туғилган М.Д.нинг чап кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада М.Д. касалхонага ётқизилган. М.Б. қўлга олинган.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026