Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Покистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Асифни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этган Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлини қабул қилганди.