Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
300 минг сўмга пулланган оғу
Фото: Давлат божхона қўмитаси
Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тезкор тадбир давомида 1974 йилда туғилган Т.Р. шартли харидорга 300 000 сўм эвазига оғирлиги 36,31 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳванд моддасини ўзига тегишли бўлган томорқасининг кичик хонасида сотаётган вақтда қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:09 / 31.03.2026
Андижонда қалбаки дори тайёрловчи 3 та яширин лаборатория аниқланди
09:06 / 30.03.2026
Водийга поездлар қатнови вақтинча тўхтади
19:35 / 28.03.2026
Андижондаги яширин дори цехларидан 10 млрд сўмлик қалбаки дорилар мусодара қилинди
17:00 / 26.03.2026