Нью-Йорк Аппеляцион суди Линдси Лоханнинг Take-Two компаниясига нисбатан даъвосини бекор қилди ва GTA V ўйини учун актрисанинг образи ўзлаштирилган деб топмади. Актриса 2014 йилда судга мурожаат қилиб, унинг образидан фойдаланилганлик ва шахсий ҳаётга дахлсизликнинг бузилишидан шикоят қилган.
Судьянинг қарорига мувофиқ, GTA V ўйинидаги қиз образида Лоханнинг аниқ юз ифодалари йўқ ва Take-Two персонажни яратиш учун унинг суратларидан фойдаланмаган. "Бу образда 20 ёшлар атрофидаги замонавий қизнинг сатирик кўриниши акс эттирилган", - қўшимча қилинди судда.

Лохан GTA V яратувчиларини 2014 йилда судга берган: у ишлаб чиқувчиларни унинг оммавий образидан фойдаланиш ва шахсий ҳаётига аралашишда айблаган.
Сюжетга кўра, Лэйси Жонас ўйинчидан папараццидан яширинишга ва уни уйига олиб боришга ёрдамлашишни сўрайди. У анорексиядан азият чеккани ва "қишлоқ шеваси"га қарши курашиш учун миллионлаб долларлар сарфлаганини айтиб беради. Даъво аризасида персонаж Лоханга тақлид қилиши ва Ҳолливуддаги айнан Линдси борган меҳмонхоналарга бориши айтилган.












