Японияда мактабдаги тушликлар бизнинг тасаввуримиздаги одатий тушликлардан анча фарқ қилади.
Япон маданиятида овқат — таълимнинг энг муҳим қисми. Болаларга кичиклигиданоқ улар истеъмол қилаётган ҳар қандай таом нафақат танага, балки фикрлаш қобилиятига ва кайфиятга ҳам таъсир қилишини тушунтириб боришади. "Ҳукуматнинг позицияси шундайки, мактабдаги тушлик шунчаки ўқув жараёнидаги танаффус вақти эмас, таълимнинг муҳим бир қисми ҳисобланади", - деди ҳукуматнинг мактабдаги соғлиқни сақлаш бўлими вакили Масахиро Ожи.
Агар ота-оналар фарзандининг тушлиги учун пул тўлай олмаса (2,5 доллар атрофида), болаларга бепул ёки қисқартирилган тушлик дастурлари таклиф этилади.

Японияда тушлик вақти жуда қадрланади. Ҳеч кимни шоширишмайди, болалар хотиржам овқатланишади.

Мактаб ўқувчилари тайёр тушликларни бир-бирларига узатишади - шу тариқа уларда мустақиллик тарбияланади. Аксарият мактабларда ҳатто фаррошлар ҳам йўқ, болалар ўзлари ҳамма жойни тозалашади.

Гуруч — японлар озиқланувчи асосий маҳсулот.

Тушлик одатда асосий таом, гуруч ва шўрвадан иборат бўлади. Суратда мисо-шўрва, балиқ, сут, гуруч ва қовурилган гўшт билан сабзавотлар.

Яна бир вариант — гўшт ва гуручли тофу, салат, олма ва сут пакети.






















