Қандай қилиб стрессга қарши курашиш ва асосий ишга эътибор қаратиш мумкин? BusinessInsider дунёнинг энг машҳур ишбилармонларининг шунга доир маслаҳатлари билан бўлишди.

Вақти-вақти билан ҳар биримиз стрессга йўлиқамиз. Иш, муносабатлар ва молиявий муаммолар — энг кенг тарқалган сабаблардан ҳисобланади. Иш жуда кўпайиб кетса, диққатни бир нарсага жамлаш қийинроқ бўлади. Бу сиз вақтида эътибор қарата олмаган иш ҳажмининг ошишига олиб келади ва одатий иш фаолияти бузилади.

Йирик компанияларнинг раҳбарлари ва таъсисчилари ҳам барча инсонлар каби мураккаб даврларни бошдан кечиришади, уларнинг ҳар бири қийинчиликлар билан курашишга доир ўз усулига эга. Қуйида дунёнинг энг бадавлат кишилари қандай қилиб стрессга қарши курашишларига оид маълумотлар тақдим этилади.

Билл Гейтс

Фото: Yana Paskova/Getty Images

Microsoft асосчиси Билл Гейтс уйқу олдидан китоб мутолаа қилишни яхши кўради. У соат нечада ухлашга ётишига қарамай, камида бир соат китоб мутолаа қилади.

Сўнгги йилларда Гейтс миллиардер Уоррен Баффетнинг маслаҳатларига кўп қулоқ тутмоқда. Гейтснинг сўзларига кўра, у Баффетдан атрофдаги нарсаларга енгилроқ қарашни ўрганган.

Унинг ҳамма нарсанинг моҳиятини тушуна билиш хусусияти, ҳақиқатда муҳим аҳамиятга эга бўлган нарсалар устида ишлаши, асосларни ишлаб чиқиши — даҳонинг ўзига хос шакли.

 

Уоррен Баффет

Фото: Rick Wilking/Reuters

Дунёнинг энг омадли сармоядорларидан бири Уоррен Баффет — хилма-хил қизиқишларга эга инсон. У Ҳавайи гитарасида ўйнашни яхши кўради ва ҳатто жонли эфирда ҳам уни чалиб берган.

Калифорния Университетида ўтказилган тадқиқотнинг кўрсатишича, мусиқий асбобда ўйнашни ўрганиш каби ментал-рағбатлантирувчи фаолият стрессни камайтира олар экан.

Шерил Сэндберг