Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда овқатдан заҳарланганлар сони 222 кишига етди
Фото: РИА "Новости"
Қирғизистон пойтахтидаги ресторанлардан бирида оммавий заҳарланиш оқибатида жабрланганлар сони 222 кишига етди. Бу ҳақда ТАСС республика Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосан хабар бермоқда.
"Сўнгги маълумотларга кўра, Бишкекда 198 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Улардан 131 нафари юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди, жумладан 25 нафар бола ва ўсмир", - дея маълум қилишган вазирликдан. Қолган жабрланувчилар "амбулатор даволаниш курсидан ўтмоқда". "Заҳарланиш" ташхисига эга яна 24 киши республиканинг бошқа вилоятларида шифохонага олиб кетилди. Аниқланишича, улар ҳам шу ресторандаги банкетда иштирок этган", - дея таъкидлаб ўтишган Соғлиқни сақлаш вазирлигидан.
Қирғизистон пойтахти Давсанэпидназорат маркази маълумотига кўра, барча жабрланганлар 31 март куни Бишкекдаги “Ала-Тоо” ресторанидаги тўй тадбирида иштирок этган. "Барча жабрланганларнинг ҳолати енгил ва ўртача оғирликда", - дея айтиб ўтишган вазирликдан. Айни дамда лаборатор тадқиқотлар ўтказилмоқда, ресторандан олинган маҳсулотлар таҳлил қилинмоқда, уларнинг натижалари яқин кунларда маълум бўлади. Тахминларга кўра, оммавий заҳарланишга товуқ ёки балиқдан тайёрланган таом сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
19:21 / 21.03.2026
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
20:33 / 13.03.2026
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Бишкекда ўтказади
09:53 / 11.03.2026
Қирғизистонда Ҳайит санаси эълон қилинди: Рамазон ойи яна 29 кун бўлиши мумкин
16:56 / 07.03.2026