Аутизм муаммоси ҳақида маълумот тарқатиш бутунжаҳон куни муносабати билан Оқ уйни ёритиш чироқлари мовий рангга ўзгартирилди. Бу кун ҳар йили 2 апрель куни ўтказилади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трампнинг твиттердаги саҳифасида хабар берилган.
Аутизм ҳақида маълумот тарқатишга йўналтирилган акцияга фақатгина Оқ уйдагилар қўшилмади.
Шунингдек, Нью-Йоркдаги 83-полиция участкасида ҳам чироқлар мовий рангга ўзгартирилган.













