Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 апрель куни Абдулфаттоҳ ас-Сисини Миср Араб Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берган.
Абдулфаттоҳ ас-Сисини 3 кун давом этган сайловлардан кейин мутлақ устунлик билан ғалаба қозонди (97 фоиз). Қайд этиш керакки, сайловда давомат кўрсаткичи ўта паст бўлди - 41,05 фоиз.












