Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стратегик тадқиқотлар институти РФА Шарқшунослик институти билан алоқаларни мустаҳкамламоқда
Жорий йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти экспертлари Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти директори Валерий Андросов билан учрашди.
Мақсад - Марказий Осиё мавзусини ўрганиш билан шуғулланувчи Россия илмий-тадқиқот ва академик доиралари билан алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон-Россия муносабатларининг янги истиқболларини аниқлаш.
Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар савдо-иқтисодий, сиёсий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ҳамда Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг янги динамикасини ижобий баҳолади.
Таъкидланганидек, томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг юқори даражаси нафақат икки томонлама ҳамкорлик доирасида, балки халқаро кун тартибида ҳам кузатилмоқда. Хусусан, бу Тошкент ва Москванинг жаҳон ҳамда минтақавий сиёсатнинг асосий масалалари бўйича умумий ва бир хил нуқтаи назари билан тасдиқланмоқда.
Учрашув якунида ўзаро англашув мемонрандуми имзоланди, у қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар бўйича анжуманлар ҳамда семинарлар ўтказилишини назарда тутади.
Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
08:45
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026