Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент - жанубий темир йўл вокзалидан поездлар бугундан босқичма-босқич қатновни бошлайди
Тошкент-Жанубий темир йўл вокзали тубдан қайта реконструкция қилинди. Бунёдкорлик жараёнда 500 нафар қурувчи ва 30дан зиёд техникалар меҳнатидан унумли фойдаланилди. Натижада тизимдаги энг кўркам ва замонавий вокзал вужудга келди. Эндиликда Тошкент-Жанубий темир йўл вокзали тамомила бошқача қиёфа касб этди, деб хабар қилмоқда “Ўзбекистон темир йўллари” ахборот хизмати.

Вокзалнинг умумий майдони 9,2 гектар бўлиб, 650 метрлик 3та перронга эга. Ҳудуддаги диаметри 14 метрлик иккита замонавий фаввора ёзнинг офтобли кунларида мўътадилликни таъминлашга хизмат қилади. Йўловчиларнинг йўл ҳужжати, паспорти, багажи ва қўл юклари вокзал ҳудудига кириш жойининг ўзида текширилади. Вокзал биносида кутиш, VIP заллари, она ва бола хонаси, тиббиёт пункти, меҳмонхона, дам олиш хоналари, буфет, кўчма савдо нуқталари, газета ва журналлар, WiFi интернет хизмати, электрон кутубхона, планшет хизмати, ширинликлар ва миллий совғалар сотиш шохобчаси, мобил қурилмалар учун қувватлантириш манбаи, электрон маълумотлар маркази ва таблоси, сайёҳлар зали ҳамда замонавий лифт мавжуд. Кутиш зали кўргазма ва телевизион ахборот воситалари билан жиҳозланган. Ҳаво ҳарорати меъёрини таъминловчи совутгичларга эга. Вокзал ҳудудида 12 та чиптахона мавжуд. Вокзалда бир кеча-кундузда эса 17 та маҳаллий поезддан 11 минг нафарга яқин йўловчи кутиб олиниб, ўз манзилига жўнатилади.



Тошкент-жанубий темир йўл вокзалидан поездлар 4 апрелдан босқичма-босқич қатновни бошлайди. Даставвал, шу куни №662 сонли Тошкент-Бухоро йўловчи поезди, шунингдек, шаҳарлараро қатновчи барча электричкалар ўз ҳаракатини Тошкент-Жанубий темир йўл вокзалидан амалга оширади. Бошқа маҳаллий йўналишлар босқичма-босқич қамраб олинади.
Мавзуга оид
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
18:27 / 31.03.2026
Узоқни яқин қилувчи темир от – нега дунёнинг турли ҳудудларида темирйўллар ҳар хил ўлчамда қурилган?
09:06 / 30.03.2026
Водийга поездлар қатнови вақтинча тўхтади
18:13 / 19.03.2026