DxOMark нуфузли ресурси энг яхши мобил камералар рейтингини янгилади ва илк икки ўринни Huawei P20 Pro ва Huawei P20 флагманларига берди.
Huawei P20 Pro — 109 балл

- Уч камера:
- 40 мегапикселли RGB-сенсор, f/1,8 диафрагма ва 27 мм фокус масофали объектив;
- 20 мегапикселли монохром сенсор, f/1,6 диафрагма ва 27 мм фокус масофали объектив;
- 8 мегапикселли RGB-сенсор, f/2,4 диафрагмали ва 80 мм фокус масофали, шуниндек, оптик стабилизацияли телеобъектив.
- 40 Мп сенсорда фазавий автофокус;
- 4К видеосъёмка режими;
- 720p ўлчамли сониясига 960 кадр частотали тезлаштирилган съёмка.
Смартфон қолган барча флагманларни камида 10 очкога ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади. Монохром датчикли асосий ва қўшимча модуль ҳатто ёруғлик етарлича бўлмаган иншоотларда ҳам юқори тасвир сифати билан таъминлайди. Huawei P20 Pro ўзининг телеобъективи ва монохром сенсори шарофати билан объектларни узоқ масофадан ҳам сифатни йўқотмай суратга олиш имконини беради.



Бу смартфонда видеога олиш ҳам суратга олишдек ёқимли. Ажойиб оптик стабилизация, яхши автофокус ва жуда паст шовқин даражаси сизни сифатли видеотасвир билан таъминлайди. Видеосъёмка сифати учун 98 балл олган Huawei P20 Pro смартфони Google Pixel 2'ни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Хитой флагмани бозордаги энг яхши универсал мобил қурилма, деб топилди.


























