Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш Хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 3 апрелдаги “Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш Хизмати тузилмаси ҳамда унинг штат бирлиги тасдиқланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш Хизмати тўғрисидаги Низом ҳам тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш Хизмати раҳбарига Ахборот-ресурс марказининг ходимлари ва Хизмат қўшимча ходимларини мустақил равишда ишга ёлланиш ҳуқуқи берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш Хизмати икки ҳафта муддатда тасдиқланган Низомга мувофиқ Хизмат ходимларининг функционал мажбуриятларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш Хизматида тадбиркорлар ва ишбилармон доиралар вакиллари, экспертлар ҳамда мутахассислар орасидан ташкил топган Маслаҳат кенгаши тузилади.
Кенгашнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш Хизмати штат жадвали қуйидагича бўлади:
Давлат маслаҳатчиси – 1 штат бирлиги
Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари - 1
Давлат маслаҳатчиси ўринбосари – 1
Референт – 1
Парламент ва сиёсий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш сектори
Сектор раҳбари – 1

















