Туркия ғарбидаги Эскишаҳар шаҳрида жойлашган Усмонғози университетида рўй берган отишма оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, отишма педагогика факультети биносида рўй берди, университет ходими ўз ҳамкасбларини ўққа тутган.
Воқеа жойига тез ёрдам машиналари етиб келди.
Телеканал хабарига кўра, ўқув муассасасида отишма содир этган университет ходими қўлга олинди.
Қайд этилишича, ҳодиса педагогика факультети биносида рўй берди, қурбонлар орасида – унинг ходимлари. Воқеа сабаблари ва тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.












