Жаҳон | 00:33 / 07.04.2018
19667
1 дақиқада ўқилади
2017 йилнинг энг чиройли банкнотаси маълум қилинди
Халқаро банкноталар жамияти IBNS “Йил банкнотаси” танловининг якуний натижаларини маълум қилди. Ғолиб банкнота овоз бериш йўли билан аниқланган. Унга кўра, 2017 йилнинг энг чиройли банкнотаси деб 10 швейцар франки тан олинди.
Банкнотанинг олд томонида вақтни бошқараётган, дирижёр таёқчасини ушлаган қўл тасвирланган, бу Швейцария аҳолисининг кўп қирралигини ифодалайди. Купюранинг орқа томонида швейцар соатлари механизми ва Готард темир йўл туннели суратлари тасвирланган.
Швейцария учун бу иккинчи ғалабадир: ўтган йил 1-ўрин 50 швейцар франкига берилганди.
Қуйида ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланган банкноталар келтирилган:
10 доллар (Канада)
10 фунт (Шотландия)
7 доллар (Фижи)
100 крон (Норвегия)
40 франк (Жибути)