Жамият | 11:19 / 07.04.2018
72170
2 дақиқада ўқилади

Масжидда ўғирлик қилган шахснинг ҳаракати видеотасмага муҳрланди

Шундай инсонлар бўладики, ҳаром ишларни истаган жойда, ҳатто Аллоҳнинг уйи - масжидларда ҳам қилишдан тонишмайди.

Жорий йилнинг 24 январь куни Тошкент шаҳрида жойлашган Минор масжидида ўғирлик содир бўлди. Судланувчи Ш. исмли шахс масжид таҳоратхонасига кириб, пешин намозини ўқиш учун таҳорат қилиб бўлгач, жабрланувчи А. исмли шахснинг 650 минг сўм пулини илгакка илинган кийимидан ўғирлаб кетган. Жабрланувчи намоздан сўнг масжид маъмуриятига мурожаат қилган. Улар ўша кунги камера ёзувларини кўздан кечиришгач, ўғри ким эканлигини эслаб қолишган. Икки ҳафтадан сўнг ўғри яна масжидга қайтиб келган. Шу вақтда у қўлга олинди. 

Ҳозирда суриштирув-тергов ишлари якунланиб, иш жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида кўрилмоқда. Ишни олиб бораётган судья Мирзаханов А.Х.нинг айтишича, мазкур шахс муқаддам судланган бўлиб, унинг ўталмаган жазоси мавжуд бўлган. Суд мазкур ҳолат юзасидан, албатта, барча жиҳатлар ҳисобга олинишини айтиб ўтди.

Суд ҳукми 9 апрель куни ўқилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид