НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг АҚШ ҚК Стратегик қўмондонлиги штабига ташрифи давомида маълум қилишича, Россия томонидан ядро қуролини модернизация қилинишига жавобан блок ядровий босиб туришни кучайтириши даркор.

«Биз совуқ уруш тугаганидан сўнг ядровий босиб туриш бир қадар кучсизланишини кутгандик, бироқ ҳозир у янада муҳим нарсага айланганини кўрмоқдамиз», - дея қайд этган Столтенберг.

Штаб раиси Жон Ҳайтеннинг таъкидлашича, бу НАТО раҳбарининг ташкилотга сўнгги 54 йилдаги биринчи ташрифи.

«Ядро қуролига эга давлатлар, хусусан, Россия ядровий имкониятларини модернизация қилмоқда ҳамда шу сабабдан, НАТО ишончли ва кучли босиб туриш имкониятини сақлаб қолиши керак. Албатта, барча иттифоқчилар учун ядровий кучлар ишончли босиб туришнинг ажралмас қисми ҳисобланади», - дея айтиб ўтди Столтенберг.