АҚШнинг қанотли ракеталарга эга эсминеци Сурияга яқинлашди
АҚШнинг USS Donald Cook эсминеци Суриянинг Тартус шаҳрига 100 км масофагача яқинлашди. Бу ҳақда Туркиянинг Hurriyet нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Тартусда Россиянинг ҳарбий-денгиз базаси жойлашган. Нашр маълумотларига кўра, Россия ҳарбий самолётлари АҚШ эсминеци устидан камида 4 марта учиб ўтган.
Аввалроқ АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг 60 та “Томагавк” қанотли ракетаси билан жиҳозланган кемаси Кипрдаги Ларнаки портини тарк этиб, Сурия сув ҳудудлари яқинида жойлашгани маълум қилинган.
9 апрелда Оқ уй Россияга Сурияда кимёвий қурол қўлланиши бўйича айблов қўйди. АҚШ президенти Дональд Трамп бунда Россия президенти Владимир Путинни айблаган ва у бу учун жавоб беришини айтган.
Аввалроқ Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис гўёки расмий Дамашқ томонидан кимёвий қурол қўллангани ҳақидаги хабарлардан кейин АҚШ Сурияга куч қўллаши мумкинлигини айтганди.
USS Donald Cook эсминецининг асосий қуроли 2500 кмгача учадиган ва ядровий заряд таший оладиган “Томагавк” ракеталари ҳисобланади. Эсминец оддий ва зарбдор вариантларда мос равишда 56 та ва 96 та шундай ракета билан жиҳозланади.
Мавзуга оид
12:10
Ғарб ва СССР ўртасидаги жосуслик ўйинлари: АҚШга қочиб кетган КГБ майори
23:25 / 20.09.2024
АҚШ президентлигига номзодлар хавфсизлиги кучайтирилиши мумкин
18:08 / 20.09.2024
Америкада эркак 18 йил бировнинг “свет”ига пул тўлаб келгани аниқланди
12:30 / 20.09.2024