Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти билан учрашишини илк бор оммавий тарзда маълум қилди
Фото: KCNA
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси сиёсий бюроси йиғилишида АҚШ ва Жанубий Корея билан олий даражадаги учрашувлар ўтишини маълум қилди.
Корея марказий телеграф агентлигининг маълум қилишича, Ким Чен Ин Жанубий Корея билан олий даражадаги музокаралар 27 апрелда қуролсизлаштирилган ҳудуддаги Пханмунчжом музокаралар жойида жойлашган “Тинчлик уйи”да бўлиб ўтишини маълум қилган ҳамда “Шимол ва Жануб ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиши ва АҚШ билан мулоқот истиқболини таҳлил қилиб, баҳо берган”.
Шу тариқа Ким Чен Иннинг бу баёноти Шимолий Корея оммавий ахборот воситаларининг мамлакат етакчисининг бўлиб ўтажак учрашувлари ҳақидаги илк хабари бўлди. Бунгача учрашувлар ҳақида фақатгина Шимол билан музокараларда иштирок этган Жануб амалдорларига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилинган. 27 апрелда ўтадиган Кореялараро саммитига тайёргарлик авжида эканлигига ва қуролсизлаштирилган ҳудудда бу ҳодисага тайёргарлик бўйича музокаралар ўтказилганига қарамай, Ким Чен Иннинг ўзи бу саммит ўтказилиши ҳақида ҳали ҳеч нарса демаган.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026