Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиёда сув масаласини тартибга солиш учун Россия делегацияси ҳам таклиф этилди
Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов Марказий Осиё сув ресурсларини бошқариш масаласига бағишланган халқаро анжуманда Россия делегациясини ҳам кутишини билдирди. Вазир бу ҳақда 9 апрел куни журналистлар саволига жавоб бериш давомида маълум қилган.
Маълум қилинишича, душанба куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашган Сирожиддин Аслов кенг жамоатчиликка ўз фикрини айтган.
Марказий Осиё сув ресурсларини тўғридан-тўғри Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари, билвосита Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон томонлари бошқаради. Айни масалани тартибга солиш ва келгусида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича минтақа давлатлари бир стол атрофида йиғилиши кутилмоқда.
Мазкур анжуман жорий йилнинг 20-22 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Унда ўн йиллик ҳаракатлар режаси қабул қилиниши назарда тутилган.
Шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари иштирокида ташкилотга аъзо давлатлар ҳудудида терроризмга қарши курашиш ва радикализмни олдини олиш масаласига бағишланган халқаро анжуман ҳам ўтказилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
17:53 / 08.06.2026