Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида кўнгилсиз воқеа юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 9 апрель куни соат 16.00ларда, Ёмонтуп маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган Ш.И. уйида бирга яшовчи турмуш ўртоғи, 1977 йилда туғилган М.И. ва уч нафар фарзанди билан биргаликда уй шароитида тайёрланган помидор тузламасини истеъмол қилиб соғлиғи ёмонлашиб касалхонага ётқизилган. 

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.