Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путиннинг инаугурацияси қачон бўлиб ўтиши айтилди
Фото: РИА "Новости"
Россия президенти Владимир Путиннинг инаугурацияси 7 май куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Дмитрий Медведев Давлат думасида ҳукумат фаолияти тўғрисидаги ҳисобот билан чиқиш қилиб айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Газета.ru.
Унинг сўзларига кўра, ўша куни ҳукумат расман истеъфога чиқади.
«7 май куни, инаугурациядан сўнг, ҳукумат Конституцияга мувофиқ ўз ваколатларини топширади», - дея айтиб ўтди Медведев.
Кейинчалик Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг инаугурацияси 7 май куни бўлиб ўтишини тасдиқлади, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».
Владимир Путин 18 март куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида 76,69 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонди.
Мавзуга оид
14:15 / 21.05.2026
Путин ва Си Жинпинг учрашуви. Асосий тафсилотлар
21:56 / 20.05.2026
Путин Хитойга ташрифини якунлади: асосий маълумотлар
18:02 / 20.05.2026
Си Путин билан Россия гази учун шартнома тузишни яна рад этди
12:19 / 20.05.2026