Ўзбекистон | 13:13 / 12.04.2018
7884
2 дақиқада ўқилади

2018 йилда Ўзбекистон 8 млн 235 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиради

Фото: travelornament.com

Вазирлар Маҳкамасининг 3.04.2018 йилдаги «Сабзавот-полизчилик, боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 258-сон қарори эълон қилинди.
 
Norma’нинг ёзишича, ер шароити ва сув таъминоти оғир, паст рентабелли ва ҳосилдориги кам бўлганлиги муносабати билан (охирги 3 йилда 15 центнердан кам бўлган) 99 371 гектар ер майдонига пахта ва ғалла жойлаштирилмайдиган бўлди. Бундай ерлар Сирдарё (20 143 га), Сурхондарё (16 222 га), Наманган (11 294 га) ва Қашқадарё (10 000 га) вилоятларида кўпроқ эканлиги аниқланди.  
 
2016–2018 йилларда пахта ва ғалла жойлаштириладиган майдонларни олдин қисқартириш, шунингдек юқорида тавсифланганидек ерларни бўшатиш натижасида жорий йилда 1 319 269 га майдонда 8 235 506 т мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилади. 

Қишлоқ хўжалиги ишларини молиялаштиришга 190 507 т ЁММ, 120 090 т минерал ўғитлар, 261 666 т уруғлик ажратилади. Ушбу харажатларга, шунингдек агротехник тадбирларни ўтказиш учун «кафолат маблағлари»ни шакллантиришга 5 трлн 739 млрд 535 млн сўм ажратилади.
 
Ҳужжат 4.04.2018 йилдан кучга кирди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид