Шимолий Корея раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди
11 апрелда Пхеньянда Шимолий Корея олий халқ йиғини сессиясида мамлакат раҳбариятида ходимлар ўзгартирилиши амалга оширилди.
Шимолий Корея давлат кенгаши раиси ўринбосари лавозимидан Хван Бён Со олинди.
Аввалроқ у Корея халқ армияси бош сиёсий бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаган ва кейинчалик бу лавозимни Ким Чжон Гакка бўшатиб берган. Аввалроқ Хван Бён Со лавозимидан олиниб, қайта тарбияланиш учун қишлоқ хўжалиги ишларига жўнатилгани маълум қилинган. Бироқ кейинроқ унинг исми яна мамлакат раҳбарияти рўйхатида пайдо бўлган.
Ким Чжон Гак сессия вақтида давлат кенгаши аъзолари таркибига киритилган. Ундан ташқари, Корея меҳнат партияси марказий қўмитаси раиси ўринбосари ҳамда мамлакат раҳбари Ким Чен Инга Хитойга сафари давомида ҳамроҳлик қилган Пак Гван Хо давлат кенгашининг янги аъзосига айланган.
Сессияда Ким Чен Иннинг ўзи номаълум сабабларга кўра иштирок этмаган.
Мавзуга оид
17:12 / 08.10.2024
Шимолий Корея Россияни қўллаш учун Украинага ҳарбийларини юбориши мумкин
23:13 / 27.09.2024
Шимолий кореялик ҳакерлар Германиядаги қуролсозлик компаниясига ҳужум уюштирди
11:20 / 19.09.2024
Шимолий Корея яна ракета синовларини ўтказди
09:48 / 12.09.2024