Трамп Сурияга берилиши мумкин бўлган зарбалар муддати ҳақида гапирди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Сурияга зарбалар бериш бўйича аниқ муддатларни ҳеч қачон белгиламаган. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзди.
«Сурияга зарба қачон берилиши ҳақида ҳеч қачон гапирмаганман. Балки, яқин вақт ичида, эҳтимол, бироздан кейин», - дея ёзган Қўшма Штатлар президенти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ собиқ президенти Жимми Картер амалдаги давлат раҳбари Дональд Трамп ҳарбий ҳаракатлар ва ядро зарбаларидан исталган йўл билан қочиши кераклиги ҳақида маълум қилганди.
«Мен Трамп давлатимизни тинч сақлаб қолишнинг уддасидан чиқиши ва Шимолий Корея, Россия ёки Сурия билан боғлиқ муаммоларни янада кўпайтирмаслиги ёхуд чуқурлаштиришмаслигига умид қилмоқдаман», - дея айтиб ўтган Картер.
Мавзуга оид
11:30 / 01.10.2024
БМТ: 100 000 киши Ливандан Сурияга қочди
16:11 / 09.09.2024
Сурияда Исроил зарбаси оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
21:57 / 07.09.2024
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш санаси маълум бўлди — ОАВ
12:52 / 10.08.2024