Жаҳон | 08:30 / 13.04.2018
6215
2 дақиқада ўқилади

АҚШ кенг кўламли киберҳужумдан ҳимояланмоқда

Фото: Getty Images

АҚШ Давлат департаменти ўз ходимларини идорага юз бериши мумкин бўлган эҳтимолий киберҳужумлар ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Politico хабар қилмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, идоранинг икки мингдан ортиқ ходими бир ой давомида зарарли дастурий таъминотга эга бўлган электрон мактублар ва ижтимоий тармоқларда хабарлар олган.

Ходимларни шундай хабарлар ҳақида маълум қилишга чақиришди, бу мутахассислар «Давлат департаментига қарши киберҳужумлар кўламини» тушуниши учун муҳим.

«Ходимларга Давлат департаментига қарши йўналтирилган амалдаги киберамалиётларга боғлиқ шубҳали фаолият ҳақида хабардор бўлиб бориш тавсия этилади», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Microsoft Word файллари хавфли вирус ташувчисига айлангани хабар берилганди. АҚШ ва Яқин Шарқда жойлашган молиявий ва IT-компаниялар кўп босқичли киберҳужум объектига айланган. Вирус корхона ходимлари электрон почта орқали олувчи Microsoft Word файллари билан бирга келган. Ҳужжатларда зиён етказувчи FormBook дастурий таъминоти юкланиши учун жавоб берувчи махсус HTML-теглар яширинган. Вирус алгоритми фаоллашуви учун макросларни бажариш талаб этилмайди. 

Мавзуга оид