Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дуров Telegram Россияда блокланишига жавоб қайтарди
Telegram асосчиси Павел Дуров Москва шаҳар Таганка судининг Россия ҳудудида мессенжерни блоклаш ҳақидаги қарорига изоҳ берди. Бу ҳақда у «ВКонтакте»даги ўз саҳифасида ёзган.
«Telegram блокланишни четлаб ўтишнинг махсус усулларидан фойдаланади, улар фойдаланувчилардан ҳаракатлар талаб қилмайди, бироқ VPN’сиз сервисга кириш 100 фоизга кафолатланмаган», - дея хабар берган Дуров.
Унинг сўзларига кўра, мессенжер сервислари блокланишнинг илк соатларида секин ишлаши мумкин. Дуров алоқа билан муаммолар пайдо бўлганида, Telegram’ни ўчириб юбормаслик ёки қайта ўрнатмаслик, шунингдек, мессенжерни ўз вақтида янгилаб бориш ҳақида тавсия берди.
«Блокланганига қарамай, Telegram россиялик барча фойдаланувчиларга билдиришномаларни марказлаштирилган ҳолда юбориш имкониятини сақлаб қолиб, вазият ривожи ҳақида хабардор этиб боради», - дея қўшимча қилиб ўтди Дуров.

Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
08:36 / 12.05.2026
Telegram орқали алданган бухгалтер фирибгарларга 1 млрд сўм ўтказиб берди
18:35 / 05.05.2026
Telegram’даги тузоқ – Ўзбекистонда Россия-Украина урушига ёлловчи шахслар пайдо бўлмоқда
23:06 / 22.04.2026