Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мэй ва Трамп Сурия бўйича «жавоб» устида ишлашга келишиб олди
Фото: Olivier Douliery/Getty Images
Британия бош вазири Тереза Мэй ва АҚШ президенти Дональд Трамп телефон мулоқотлари ўтказди ҳамда Сурия бўйича «халқаро жавобни» ишлаб чиқишга оид ишларни давом эттиришга келишиб олди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Улар Сурияда кимёвий қуролнинг қўллангани жазосиз қолиши керак эмаслиги ва Сурия президенти Башар Асад режими томонидан бундан кейин ҳам шундай қуролдан фойдаланишга йўл қўйиб бермаслик муҳим экани ҳақида келишиб олди. Улар халқаро жавобни ишлаб чиқиш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттиришга ҳам келишиб олди», - дея айтиб ўтди Мэйнинг вакили.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Сурияга берилиши мумкин бўлган зарбалар муддати ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
08:55 / 23.04.2026
Politico: Трамп НАТО давлатларини “яхши” ва “ёмон”га ажратди
11:45 / 22.04.2026