Мексиканинг Пуэбла штатидаги Тланепантла шаҳри мэри Хосе Эфраин Гарсия ўққа тутилди. Бу ҳақда штат бош прокуратураси Twitter’даги саҳифасида хабар берган.
«Прокуратура Тланепантла мэри Хосе Эфраин Гарсиянинг ўлдирилиши юзасидан тергов ўтказмоқда, у Сан-Пабло-Актипан ва Тепеака ўртасидаги йўлда транспорт воситасида бўлган. Бошқа машиналар унга йўлни тўсиб қўйгач, мэр ўқ отар қуролдан яраланди», - дейилади хабарда.
Амалдор олган жароҳатлари туфайли шифохонада ҳаётдан кўз юмган.


















