Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Росатом» Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш бўйича музокаралар олиб бормоқда
Фото: РИА Новости / Евгений Биятов
«Росатом» Ўзбекистон билан мамлакатда атом электр станциясини қуриш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Россия давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв РФ бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашувда маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.
«Биз Саудия Арабистони, Ўзбекистон билан бу бўйича ишламоқдамиз», - дея маълум қилган Лихачёв.
Росатом раҳбарининг умид билдиришича, вазирлар маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлигининг ёрдами билан келажакда Россия мутахассислари ёрдамида электр станцияларни қуриш истагида бўлган мамлакатлар доираси кенгаяди.
«Биз ҳозирда Ўзбекистон ҳукумати билан станция қурилиши бўйича ҳукуматлараро битимга чиқиш борасида музокаралар ўтказмоқдамиз. Гарчи Ўзбекистон атом соҳасида янги вакил бўлмасада, - СССР даврида бу республикада тадқиқот реакторлари ишлаган, - аммо у ерда катта атом станциялари мавжуд эмас», - деди Лихачёв.
Мавзуга оид
10:00 / 29.03.2026
Лихачёв айтган триллионлар ва бюджет гарданидаги футбол — ҳафта дайжести
17:20 / 28.03.2026
АЭСда водородли портлашдан ҳимоя қоидалари тасдиқланди
20:56 / 25.03.2026
Ўзбекистонда кичик АЭС қурилиши Россия компанияларини 2 триллион рублгача буюртмалар билан таъминлайди – Лихачёв
17:34 / 24.03.2026