Профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) 2017/18 йилги мавсумда Англия премьер-лигасининг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогар номини эълон қилди.

Унга кўра, 6 нафар номзод мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун кураш олиб борадиган бўлди. Номзодлар қуйидагича:

Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Кевин Де Брюйне, Давид Сильва, Лерой Сане (барчаси — «Манчестер Сити», Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»), Давид Де Хеа («Манчестер Юнайтед»).

Caption

Номзодларга ассоциация таркибига кирувчи футболчилар ва мураббийлар овоз беради ва ой якунида мавсумнинг энг яхши футболчиси номи эълон қилинади.