12:33 / 14.04.2018
7901

Таниқли режиссёр Милош Форман вафот этди

Фото: novinky.cz

Таниқли режиссёр Милош Форман АҚШда 86 ёшида вафот этди, деб хабар қилмоқда The Hollywood Reporter. Режиссёрнинг ўлими ҳақида Чехиянинг Novinky нашрига унинг рафиқаси ҳам хабар берган.

«У хотиржам ҳолда кетди, ҳар доим оиласи ва энг яқин дўстлари унинг ёнида бўлди», - дея айтиб ўтган у.

Форман энг яхши режиссура учун «Оскар»ни икки марта қўлга киритган, учта Олтин Глобус ва BAFTA мукофотига сазовор бўлган.

У «Какку уяси устидан учиб ўтаётиб», «Амадей», «Вальмон» ва бошқа фильмларни суратга олган.

Режиссёр уч марта уйланган, унинг тўрт нафар фарзанди бор.

 

Top