Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон товар ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистондаги кўргазмага тайёрланмоқда
Фото: Sng.today
Айни вақтда Ўзбекистондаги туркман товарлари кўргазмаси экспонентлари таркиби шакллантирилмоқда. Тадбир апрель ойининг сўнгги ўн кунлигига мўлжалланган. Туркманистон Саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмасининг 30 дан ортиқ аъзолари Ўзбекистондаги кўргазмада иштирок этиш нияти борлигини билдирди, деб хабар қилмоқда SNG.Today.
Иқтисодиётнинг турли соҳаларига ихтисослашган тадбиркорлар турли маҳсулотларни тақдим этиш ниятида, улар орасида озиқ-овқат товарлари, қурилиш материаллари, гиламлар ва газлама, маиший товарлар, амалий санъат намуналари бор.
Туркманистон ишлаб чиқарувчилари кўргазмасининг ташкил этилиши маҳаллий маҳсулотни ташқи бозорга илгари суриш соҳасидаги халқаро ўзаро алоқаларнинг механизмлари ҳамда шаклларини такомиллаштириш, бизнесни фаоллаштириш учун шароитлар яратиш ва хусусий ташаббусни рағбатлантириш, туркман товарлари рақобатбардошлигини оширишга қаратилган.
Мавзуга оид
08:53
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
14:23 / 25.02.2026