Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ элчихонаси "Грин Кард"даги такрорий аризалар бўйича маълумот берди
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Facebook’даги саҳифасида Грин Кард лотереясидаги такрорий аризалар бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси» (Грин Кард) дастури қоидалари барча такрорий аризаларнинг дисквалификация қилинишини талаб этади. Агар сиз дастур ғолиби сифатида сараланган бўлсангиз ва номингиздан шу йилги Грин Кард дастури учун бирдан ортиқ ариза топширилгани аниқланса, сиз дастурдан дисквалификация қилинасиз.
«Келажакда яна дастурда қатнашиш ҳуқуқингиз сақланиб қолади, бироқ номингиздан фақатгина битта ариза топширилишига ишонч ҳосил қилишингиз лозим. Ҳар доимгидек, эр-хотинларнинг ҳар бири ўз номидан алоҳида ариза топшириши мумкин ва аризанинг тегишли пунктида турмуш ўртоқларининг маълумотларини киритишлари шарт», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:25
АҚШдан депортация қилинган 24 нафар ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди
10:10
Кубанинг энергетика соҳаси АҚШ санкциялари нишонига айланди
08:34
Эрон бўйича кескин бурилиш: АҚШ зарбаларни бекор қилди
22:12 / 11.06.2026