Ўзбекистон | 14:35 / 19.04.2018
29579
2 дақиқада ўқилади

«ЛУКОЙЛ» Бухорода Қандим газни қайта ишлаш заводини тўлиқ ишга туширди

Россиянинг «ЛУКОЙЛ» гуруҳи Қандим конида газни қайта ишлаш заводини қуриш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини молиялаштириш учун 10 йил муддатга 660 миллион доллар миқдорида кредит жалб қилди. Бу ҳақда компания хабарида айтилади.

LUKOIL Overseas Uzbekistan Ltd қарз олувчи бўлди. Кредит берувчилар - ING Bank, UniCredit Bank, Deutsche Bank банк гуруҳлари. Суғурта қопламаси Korea Trade Insurance Corporation (K-Sure) томонидан амалга оширилади.

«Ушбу битим Ўзбекистон Республикаси, Корея Республикаси ва „ЛУКОЙЛ“ гуруҳи ўртасидаги молиявий ҳамкорликнинг янги даражасини кўрсатади ҳамда минтақада инвестицион лойиҳаларнинг юқори даражадаги жозибадорлигини тасдиқлайди», - дейилади хабарда.

Пайшанба куни «ЛУКОЙЛ» Қандим газни қайта ишлаш комплексини тўлиқ ишга туширди, дея хабар беради «Интерфакс» мухбирлари маросимдан. Лойиҳага киритилган инвестициялар ҳажми 3,4 миллиард долларни ташкил этди. Жами инвестиция 5,2 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Мавзуга оид