МЖТКнинг 116 ва 117-моддаларига тузатиш киритилди, шунингдек авиация хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида янги модда киритилди, деб ёзмоқда Norma.
Парвозлар хавфсизлиги қоидаларини бузиш: таркиблар кўпайтирилди жавобгарлик оширилди
МЖТКнинг 116-моддаси илгари маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг бешта мустақил таркибини ўз ичига олган эди. Унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг моҳияти қуйидагилардан иборат:
а) иккита таркиб диспозициясига тузатишлар киритилди.
МЖТКнинг 116-моддаси 1-қисмига биноан жарима солинадиган қилмишларнинг тўлиқ рўйхати, - аэропорт, аэродром маъмуриятининг рухсатисиз пиротехника буюмларини ёқиш ёхуд ҳаво кемаларининг учиши учун хавфли бўлган ва паррандаларнинг кўплаб йиғилишига сабаб бўлувчи объектлар қуриш – анча умумий бўлган формулировка билан алмаштирилди. Натижада, аэродром ҳудудида парвозлар хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳар қандай фаолиятни келишилмаган ҳолда амалга оширганлик учун жавобгарликка тортилади.
Маст ҳолдаги экипаж аъзоларининг ҳаво кемасини бошқаришига ижозат бериш билан бир қаторда алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсирида ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахс томонидан ҳаво кемасини бошқарадиган ёхуд текширувдан ўтишдан бўйин товлайдиган шахсларнинг ўзлари ҳам МЖТКнинг 116-моддаси 5-қисмига биноан жавобгарликка тортилади.
б) МЖТКнинг 116-моддаси ўз ичига олган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг барча таркиблари бўйича санкциялар миқдори оширилди.

в) ҳуқуқбузарликнинг қўшимча таркиби киритилди (МЖТКнинг 116-моддаси 6-қисми)- Бахтсиз авиация ҳодисаси деб топилган ҳодисани, у ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириш, худди шунингдек ушбу ҳодиса тўғрисидаги ахборотни қасддан бузиб кўрсатиш, бортдаги ва ердаги объектив назорат воситаларининг маълумотларига ҳамда бахтсиз авиация ҳодисаси билан боғлиқ бошқа далилий материалларга қасддан шикаст етказиш ёки уларни қасддан йўқ қилиб юбориш. Бу ҳолда жарима 50 дан 100 ЭКИҲгачани ташкил этади.
Авиация хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни бузиш киритилди















