Жаҳон | 15:22 / 21.04.2018
9677
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған Қозоғистонга миннатдорлик билдирди

Фото: mfa.gov.kz

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳманов Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Абдраҳмановнинг таъкидлашича, Қозоғистонда Эрдўғаннинг Қозоғистон-Туркия стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамлашдаги ролига алоҳида аҳамият беришади. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Қозоғистон ва Туркия раҳбарининг ислом дунёсидаги келишув жараёнларини фаоллаштириш ҳақидаги баёноти берилди.

2017 йил сентябрь ойида Туркия раислиги доирасида Остона шаҳрида илм-фан ва технологиялар бўйича ИҲТ саммити бўлиб ўтди, дея эслатган Абдраҳманов. Учрашув чоғида Туркия раҳбари Нурсултон Назарбоевга Қозоғистоннинг роҳингя мусулмонларига инсонпарварлик ёрдами кўрсатилишига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. Бундан ташқари, Туркия президенти Назарбаев қўллаб-қувватлови билан ўтказилаётган Сурия бўйича Остона жараёнининг муҳимлигини таъкидлади. Унинг фикрича, бу Қозоғистоннинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътиборини кучайтирди.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, кафолатчи давлатлар Суриядаги вазиятни барқарорлаштиришга интилади, 4 апрель куни Анкарада бўлиб ўтган учрашувда Туркия, Россия ва Эрон раҳбарлари шу ҳақда келишиб олган.

 

Мавзуга оид