Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Медведев: Ўзбекистонда 200 миллиард куб метрдан зиёд газ қазиб олиш режалаштирилмоқда
Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг очилиши Ўзбекистон нефть-газ сектори ва умуман иқтисодиётини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Шунингдек, энергетика соҳасида Россия-Ўзбекистон шериклиги учун кенг имкониятларнинг яна бир ёрқин тасдиғи ҳисобланади. Биргина “Қандим - Ҳавзак - Шоди” лойиҳаси доирасида 200 миллиард куб метрдан зиёд газ қазиб олиш режалаштириляпти.
Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси очилиши муносабати билан йўллаган табрик хатида айтиб ўтган, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
Эслатиб ўтамиз, 19 апрель куни Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси очилиши бўлиб ўтди. Умумий қиймати 3 миллиард доллардан ошадиган мазкур лойиҳа “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси ва Россиянинг “Лукойл” компания ҳамкорлигида амалга оширилди.
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
11:37 / 13.05.2026