Озарбойжон парламенти мамлакат президентининг ташқи сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Наврўз Мамедов номзодини бош вазир лавозимига тасдиқлади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев томонидан таклиф этилган номзод бир овоздан тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, Озарбойжонда 11 апрель куни навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Уларда давлатнинг амалдаги раҳбари Илҳом Алиев сайловчиларнинг 86,02 фоиз овозини олган ҳолда ғалаба қозонди.